Uzbek Shimoliy - "Ikki yo'l".mp3 / Uzbek Northern - "The Two Roads".mp3

1:43
 
Поширити
 

Manage episode 337911735 series 3383903
Зроблено Kyrgyzstan Words of Life і знайдено завдяки Player FM та нашій спільноті. Авторські права належать видавцю, а не Player FM, і аудіоматеріали транслюються безпосередньо з сервера видавця. Натисніть на кнопку Підписатися, щоб слідкувати за оновленнями в Player FM або скопіюйте і вставте посилання на канал до іншої програми для подкастів.
Өзбек Түндүк - "Эки жол".mp3 / Yзбекский северный - "Две дороги".mp3 // ЮҲАННО 1 - Калом ва Нур1. Азалда Калом 1:1 Калом — юнонча матнда логос. Бу юнонча сўз яҳудийлар учун ҳам, юнонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юнон файласуфлари бу сўзни ишлатганларида нафақат оғиздан чиққан сўзни, балки ҳали тилга олинмаган, хаёлдаги фикрни ҳам назарда тутганлар. Улар бу сўзни коинотга нисбатан ишлатганларида, бутун коинотни бошқариб турган, борлиқ асосидаги илоҳий онгни назарда тутганлар. Баъзи юнонлар логос сўзини коинот манбаи ва ижодкори бўлган бош Худога нисбатан ишлатганлар. Кўп юнонзабон яҳудийлар логос сўзини Худонинг донолигига ёки Худонинг каломига нисбатан ишлатганлар, баъзан эса Худонинг бу дунёдаги ишларини амалга оширадиган илоҳий зот тимсолида тасаввур қилганлар. Шулардан кўриниб турибдики, Юҳанно бу ўринда яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам тушунарли бўлган сўзни ишлатган. бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди.2. Азалда У Худо билан бирга эди.3. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган 1:3 Бутун борлиқ Калом орқали яратилган — Забур 32:6, 9, Колосаликлар 1:15-17, Ибронийлар 1:2-3 га қаранг., Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.4. Калом ҳаёт манбаи эди,Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.5. Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади.6. Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. 7. Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8. Яҳёнинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди. 9. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди 1:9 Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди — ёки Бу Нур ҳақиқий Нур эди, У дунёга келган ҳар бир одамни ёритарди. Бу ўриндаги юнонча гапни юқоридагидай икки хил маънода тушуниш мумкин, аммо китобнинг кейинги оятларидан кўриш мумкинки, муаллиф дунёга келаётган ибораси остида, ҳақиқий Нурга, яъни Исо Масиҳга ишора қилган (12:46 га қаранг, яна 6:14, 9:39, 11:27, 16:28 га қаранг)..10. Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.11. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.12. Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.13. Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас 1:13 …Табиий йўл билан эмас… — юнонча матнда …Қондан эмас…. Ота–онадан туғилишга ишора., Балки Худодан туғилган фарзандлардир.14. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади 1:14 яшади — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз чодир ўрнатиш маъносини ифодалаб, Эски Аҳддаги Муқаддас чодирни, Худо Ўз халқи орасида яшайдиган жойни эслатади (Чиқиш 25:8 га қаранг).. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан 1:14 Ота — Худога ишора. Бу унвон Муқаддас Китобдаги бошқа ҳамма китобларга қараганда Юҳанно китобида кўп ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. келган ягона Ўғилга 1:14 Ўғил — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. мансуб эди.15. Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.”16. Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.17. Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.18. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил 1:18 Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида самовий Отанинг бағридаги ягона Ўғил. Уни бизга танитди.

138 епізодів